Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Гонсало Игуаин ва ярим ҳимоячи Федерико Бернардескиларнинг ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида “Тоттенхэм”га қарши учрашувни ўтказиб юборишлари мумкин.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича ҳар иккала футболчи А Сериянинг ўтган турида “Торино”га (1:0) қарши баҳсда жароҳат олган. Яқин вақтлар ичида ушбу футболчилар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг уларнинг қачон сафга қайтиши маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” – “Ювентус” учрашуви 7 март куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.