"Ювентус"нинг суперҳужумчиси "Реал"ни танлади
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала ўз клуби билан амалдаги шартномасини узайтиришдан бош тортмоқда.
Турин клуби раҳбарияти аргентиналик ҳужумчининг ўйинидан жуда мамнун ва уни ўз таркибида узоқ муддат тўп суришини истамоқда. Бироқ, Дибала "Реал"да ўйнашни орзу қилади ва айни пайтда Мадрид клубидан расмий таклиф кутмоқда.
Аввалроқ, "Реал" президенти Флорентино Перес тез орада Пауло Дибалани ўз жамоасига олиб келишни истаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилганди. Перес Дибалани "Барселона" етакчиси Лионель Месси даражасига кўтарилишига ишонмоқда.
Дибаланинг "Ювентус" билан шартномаси 2020 йили ёзда якунланади.
Фикрлар