Зафар Полвонов: “Навбаҳор”га қарши учрашув осон ўтмайди, аммо биз ғалаба учун ўйнаймиз

 

Ўз майдонида олий лигамизнинг икки номдор “Локомотив” ва “Пахтакор"ларига қарши кечган баҳсда ишончли ғалабага эришган Ихтиёр Каримов бошчилигидаги “Шўртан” жамоаси мухлисларига ғалабали онларни тақдим этган футболчиларига уч кунлик таътил берилган эди.

Кеча жамоа футболчилари ғузордаги қароргоҳларида йиғилиб,  дастлабки жисмоний тайёргарлик машғулотларга киришди. “Оқ бўрилар” 7-тур доирасидан ўрин олган бўлажак сафар учрашувида “Навбаҳор”га қарши ўзора  кураш олиб боришади. Бугун жамоа навбатдаги машғулотни асосий майдонида олиб боришди.

Машғулот якунидан сўнг жамоа ҳужумчиси Зафар Полвоновдан бўлажак учрашув олдидан фикрлари билан қизиқдик.

- Мухлислар томонидан ушбу учрашувга қизиқиш катта. Кураш жуда қизиқарли кечиши турган гап. Олдиндан қилинадиган башорат ўзини оқлавермайди. “Навбаҳор” билан ўйинимиз осон кечмайди, аксинча қийин ўтади. Шунга қарамай, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, - дейди Зафар Полвонов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!