Захирадан майдонга тушган Игорь Сергеев мавсумдаги учинчи голини киритди (видео)

Бугун Қозоғистон чемпионатида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Игорь Сергеев тўп тепадиган "Актобе" жамоаси сафарда "Тараз" клубига қарши баҳс олиб борди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Сергеев ҳисоб 2:0 бўлиб турган вақтда, 52-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 76-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу унинг мавсумдаги учинчи голи бўлди.

Мазкур мағлубиятдан сўнг "Актобе" ҳисобидаги очколар сони 9 талигича қолди ва 9-ўринда қолди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар