Заза яна Италияга қайтиши мумкин
Ads

Испаниянинг «Валенсия» клуби форварди Симоне Заза ёзда яна Италияга қайтиши мумкин.

Football Italia нашрининг маълум қилишича «Торино», «Милан» ва «Наполи» каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Ўз навбатида испанияликлар “Вест Хэм”дан 17 млн еврога харид қилган футболчисини 30 млн евродан камига сотимоқчи эмас.

Маълумот учун, Заза жорий мавсум “Валенсия” сафида жами 31та учрашувда иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 12та гол киритишга эришган.