"Зенит" Гарайни ортга қайтармоқчи

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби айни дамда “Валенсия” шарафини ҳимоя қилаётган собиқ ҳимоячиси Эсекиэл Гарайни ортга қайтармоқчи.

El Gol Digital нашри тарқатган хабарга кўра питерликлар 30 ёшли аргентиналик футболчи учун “Валенсия”га 23 млн евро ҳамда унга қўшимча равишда ярим ҳимоячи Хави Гарсияни ҳам беришга тайёр. Таъкидлаш керакки, “кўршапалаклар” айни дамда ҳудди Гарсия сингари хавбек қидиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Москванинг “Спартак” клуби Гарай билан келишиб олгани, унга кўра футболчига йиллик 5 млн евро маош “Валенсия”га эса 20 млн евро ваъда қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, испан клуби Гарай учун 25 млн евро талаб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!