Кеча, 6 август куни "Зенит" ҳамда Россия терма жамоаси ҳужумчиси Александр Кержаковнинг расман футболчилик фаолиятини якунлади ва шу куни бунга бағишланган тантанали маросим уюштирилди. 

Тажрибали футболчи Россия премьер-лигасининг "Зенит" ҳамда "Спартак" клублари ўртасидаги баҳсни рамзий зарбаси билан очиб берди ва кўзида ёш ила мухлислар билан ҳайрлашди.

Ўз навбатида питерликлар матбуот хизмати жамоанинг энг яхши тўпурарига бағишлаб эсдалик видеоролиги тайёрлади.