Россия премьер-лигасининг 28-турида “Зенит” ўз майдонида “Локомотив” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Санкт-Петербургдаги ўйин голлар шоусига айланиб кетди. Шу куни дарвозаларга нақд 7 та гол киритилди. Якунда эса мезбонлар 6:1 ҳисобида зафар қучишди.

“Зенит”га ғалаба келтирган голларга Артём Дзюба (19', 51'), Сардор Азмун (39', 45', 46') ва Малком (67') муаллифлик қилган бўлса, “Локо”нинг ягона жавоб голини Франсуа Камано (56') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар