Россия премьер-лигасининг 9-турида амалдаги чемпион – “Зенит” ўз майдонида “Уфа”ни қабул қилди.

Санкт-Петербургдаги “Газпром Арена”да кечган беллашув мезбонларнинг мутлақ устунлигида ўтди ва бу якуний ҳисобда ҳам акс этди. “Зенит” – “Уфа” 6:0.

Учрашувда Сардор Азмун (24', 61') дубль, Артём Дзюба (32', 72', 88') эса хет-трик қайд этди. Яна бир голга Алексей Сутормин (90') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар