Ads

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби бош мураббийи Сергей Семак "Славия" жамоасига қарши УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичи 2-турида жамоа етакчилари Юрий Жирков ҳамда Клаудио Маркизиолар иштирок эта олмасликларини маълум қилди.

Унга кўра италиялик футболчи бетоб бўлиб қолган, россиялик футболчи эса ўйинга тўлиқ тайёр эмас.

Эслатиб ўтамиз, "Зенит" - "Славия" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 21:55 да бошланади.