Зидан: “Барса” ҳар доим ҳам ғалаба қозонмайди
Ads

“Реал Мадрид”  устози Зайниддин Зидан “Атлетико” билан учрашув (0:0) ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Олдинда ҳали кўп ўйинлар бор, албатта 10 очко ортга қолиш ачинарли, “Барселона” ҳар доим ҳам ғалаба қозонмайди ва биз бунга таёр бўлишимиз керак. Шуни айтишим керакки, турнир чемпионлиги учун баҳс хали ҳам давом этяпти, биз ўз ишимизни давом эттирамиз. Бу футбол, бу ерда хамма нарса тез-тез ўзгариб туради ва “қаймоқранглилар” оҳиргача курашишади. Мен жамоани бошқаришни бошлаганимда, биз “Барса”дан 10 очкога ортда қолган эдик, лекин ўша  чемпионат натижаларига кўра клуб 1 очкога ортга қолган эди.

Биз яхши ўйин кўрсатдик, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Футболчиларга ачинаман ва  ҳеч кимни айблолмайман, биз тўғри йўлда ҳаракат қиляпмиз.

Қайд этишим лозим, жамоада ҳамма яхши ўйин кўрсатяпти, айниқса Иско. Ҳакамлар ва ҳакамлик ҳақида ҳеч нима  изоҳламайман улар ўз ишини қилишди.

Баъзан футболда ўйин яхши бўлишига қарамай гол уролмаймиз. Ҳар қандай вазиятда ҳам биз ижобий натижа учун меҳнат қилишимиз керак. Биз тўғри йўлда эканлигимизда ишончимиз комил, - дейди Зидан “Реал” расмий сайтига берган интервьюсида.