Зидан футбол тарихида қайд этилмаган натижани қайд этди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ФИФА томонидан 2017 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. У бу борада “Челси” устози “Антонио Конте” ҳамда “Ювентус” бош мураббийи “Массимилиано Аллегрини ортда қолдирди.

Шу тариқа, Зидан футболчи сифатида “Олтин тўп”ни қўлга киритган ва мураббий сифатида йилнинг энг яхшиси деб э`тироф этилган дастлабки мураббийга айланди.

Франциялик мутахассис қўл остида жамоа ўтган мавсум Ла Лига ва ЕЧЛда ғолиб чиқишдан ташқари Испания ва УEФА Суперкубогини қўлга киритди.