Зидан: Ғалабалардан чарчамаймиз
Ads

Кеча якунига етган УЕФА Суперкубоги баҳсидан сўнг, мадридликлар устози Зидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Биз совринларни ютишдан ҳеч қачон чарчамаймиз. Жамоамиз ғалаб учун чанқоқлигича қолаверади. Бизда жуда кўп иқтидорли футболчилар мавжуд. Жамоанинг шаклланиши эса меҳнат орқали юзага келади. Биз ғалаба қозонишда давом этишни истаймиз. Бугунги учрашувда, ғалаба учун ҳал қилувчи омил нима бўлганлигини айтиш қийин. Биз учун “Манчестер”га иккинчи қаватдаги курашни бой бермаслик, тўпга эгалик қилишда биринчи бўлиш ва ўйинни назорат қилиш муҳим эди, – дейди мутахассис ТАСС нашрига берган интервьюсида.

Минбар

Барча блоглар