Зидан жамоасига янги футболчи келишини истамаяпти
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания Ла лигаси 1-туридан “Депортиво”га қарши баҳсдан сўнг, ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйиндан қониқдим. Бироқ Рамоснинг четлатилинишидан эмас. Ла Коруньяда ўйнаб, ғалаба қозониш жуда ҳам қийин. Чунки, “Депортиво” ҳар қандай жамоага муаммо туғдиришга кучи етадиган жамоа саналади.

Ҳеч бир футболчи кетишни сўраган йўқ ва мен шу жамоа билан ишлашни истайман. Умид қиламанки, 31 августга қадар бизда бошқа ўзгариш бўлмайди”, – деб айтиб ўтди франциялик мутахассис.