Зидан коронавирусдан соғайгач илк бор

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан коронавирусдан фориғ бўлди ва яна жамоага қайтди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, франциялик мутахассис касалликдан соғайгач, бугун илк марта машғулот ўтказган. Айтиш керакки, “Қироллик клуби” ўзининг навбатдаги учрашувини 6 февраль куни Ла Лига доирасида “Уэска” билан беллашади.

“Реал” ортда қолган 20 турдан сўнг, 40 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида “Атлетико” ва “Барселона”дан сўнг 3-ўринда бормоқда.

Image

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)