Зидан Марсьялни
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсьялнинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда RMC нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича “қироллик клуби” 22 ёшли франциялик футболчини жорий мавсум якунлангач сотиб олишга уриниб кўрмоқчи. Ўз навбатида МЮда ўз ўрнини тобора йўқотиб бораётган Марсьяль ҳам янги мавсумни бошқа жамоада бошлаш ниятида. Унинг жамоадан кетишига яна бир асосий сабаб сифатила қишда "Арсенал"дан Алексис Санчеснинг МЮга кўчиб ўтганлиги тилга олинмоқда.

Айтиш лозимки, Марсьяль учун шунингдек “Тоттенхэм” ҳамда “Интер” каби жамоалар ҳам даъвогарлик қилишмоқда.