Зидан: “МЮ”га қарши ўйинни жароҳатларсиз якунлаганимиздан мамнунман

 

“Реал Мадрид” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан “Манчестер Юнайтед”га қарши International Champions Cup доирасида кечган ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. Мазкур ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди, пенальтилар сериясида эса “МЮ” зафар қучди.

“Жамоа кўрсатган ўйиндан мамнунман, барча футболчилар яхши футбол намойиш қилди. Энг муҳими ўйинни жароҳатларсиз якунладик. Янги ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмаяпмиз ва бу ҳақда сўраганим ҳам йўқ. Таркибимизда 28 футболчи бор ва барчасидан мамнунман.

Серхио Рамос жароҳатидан деярли тикланди ва тез орада майдонга тушишга тайёр бўлади. У душанба ёки сешанба куни умумий гуруҳга қайтади. Пенальтилар серияси у қадар яхши чиқмади. Кўп зарбалар голга айланмади. Аммо биз ўйинни яхши якунладик ва асосийси жароҳат олмадик”, – деди Зидан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!