Зидан Қатар терма жамоасининг таклифига қандай жавоб беради?
Ads

Ўтган ҳафта Мадриднинг “Реал” клубидан истеъфога чиққан Зинедин Зидан Қатар терма жамоасининг таклифига ҳозироқ ўз жавобини беришга тайёр.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра қатарликларнинг таклиф қилаётган 50 млн евролик маоши ҳам 45 ёшли франциялик мутахассисни у ерда ишлашга кўндира олмайди. Аниқроғи Зидан ушбу юрт термасини бошқаришни истамаяпти ва у ушбу таклифга рад жавобини беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Зиданга Лондоннинг “Челси” клубидан ҳам жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.