Зидан: Қишда “Реал”ни ҳеч ким тарк этмайди

Бугун Испания Ла лигасида 13-тур ўйинлари давом эттирилди. Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида “Малага”ни қабул қилди. Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда “қироллик клуби” 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ушбу ўйиндан сўнг мезбонлар устози Зинедин Зидан учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз яхши ўйнадик ва тезкор гол киритдик. Бу муҳим эди ва сўнг вазият ўзгарди. Иккинчи бўлим жуда қийин ўтди. Мухими натижага эриша олдик ва бундан кўнглим тўлди. Тўғри бугун барчаси биз истагандек бўлмади. Энди биз кетма-кет 7 баҳсда яхши натижага эришишимиз лозим.

Қишда жамоани ҳеч ким тарк этмайди. Янгилар борасида бирор нарса дея олмайман. Ҳар нарса бўлиши мумкин. Бироқ мен ҳозир бу борада батафсил гапира олмайман”, – деб айтиб ўтди Зидан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!