Зидан:
Ads

Испаниянинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 14-турида "Атлетик"ка қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлдашди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда. 

- Биз астойдил ҳаракат қилдик. Аммо гол уриш борасида муаммоларга дуч келдик. Тўғрисини айтсам, "Реал" нима сабабдан очколарни бой бераётганига тушуна олмаяпман. Турнир жадвалида биздан олдиндаги жамоалар билан орадаги фарқни қисқартириш имконидан фойдалана олмадик, - дейди Зидан.