Зидан "Реал" раҳбариятидан қайси футболчини трансферга қўйишни сўради?

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан янги мавсумда жамоа ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмас. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, франциялик мутахассис “қироллик клуби” раҳбариятидан қолумбиялик футболчи борасида бўлаётган таклифларни кўриб чиқишни сўраган. Зидан бу қарори билан жамоага “Бетис” клуби ярим ҳимоячиси Даниель Себальосани олиб келишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунида бир қатор испан ОАВлари “Реал”да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган Хамес Родригесни жамоадан кетиши борасида хабарлар тарқатган эди. Унга "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Қолумбия терма жамоаси етакчиси якунланган мавсум Ла Лигада жами 22та учрашувда (шундан 13тасида асосий таркибда) майдонга тушган ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!