Зидан "Реал" рекордини янгилади

Испания чемпионатининг навбатдаги турида "Реал" "Депортиво" билан куч синашди.
 
Қизиқарли кечган беллашувда "қироллик клуби" сўнгги дақиқада Серҳио Рамоснинг голи эвазига қимматли 3 очкога эга бўлди.
 
Шу тариқа, мадридликлар барча мусобақалардаги мағлубиятсиз серияни 35 ўйинга етказиб, клуб рекордини янгилашди.
 
"Реал"нинг олдинги мағлубиятсиз рекорди 34 учрашувга тенг эди. Бу натижа 1989 йилда Лео Бенхаккер бошчилигида қайд этилганди.
 
Маълумот ўрнида, сўнгги марта "Реал" 2016 йилнинг 6 апрелида ЕЧЛ 1/4 финали доирасида "Вольфсбург"га мағлуб бўлган (0:2) эди.
 
Шуни ҳам айтиб ўтишимиз мумкинки, Ла Лига рекорди Луис Энрикега тегишли. У "Барселона" билан 39 баҳсда мағлуб бўлмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!