Зидан

Мадриднинг “Реал” клуби устози Зинедин Зидан жамоа раҳбариятига ёзги трансферлар даврида сотиб олишни истаётган футболчилар номини айтди.

Diario Gol нашрининг маълум қилишича франциялик мутахассис жамоага “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салахни олиб келишни истамоқда, бироқ клуб президенти Флорентино Перес аллақачон “Тоттенхэм” форварди Харри Кейн билан музокараларни бошлаб юборган. Зиданнинг фикрича мисрлик футболчининг трансфери англиялик голеадорникидан арзонроққа тушиши мумкин.

Маълумот учун, ҳар иккала футболчи жорий мавсум АПЛда ҳозирча 24тадан голга муаллифлик қилишга эришишган.

Минбар

Барча блоглар