Зидан
Ads

Франциялик машҳур мутахассис Зинедин Зидан "Реал"дан ўтган мавсумнинг ўртасида, яъни қишда кетишни хоҳлаган.

A Bola нашри тарқатган хабарга қараганда “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес 46 ёшли мутахассисни мавсум сўнггига қадар жамоада қолишга аранг кўндирган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” айнан Зидан қўл остида кетма-кет 3 мавсум УЕФА Чемпионлар лигасида зафар қучган эди. Ўтган мавсум сўнггида эса у ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққанди.