Зидан: Роналду кўпроқ меҳнат қилишини талаб қиламан
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Криштианунинг кучлилигини била туриб, албатта, ундан кўпроқ меҳнат қилишини талаб қиламан. Шуни таъкидлашим лозимки, Роналду жамоанинг етакчисидир. Ҳар бир учрашувда, мухлислар Криш кўпроқ харакат қилиб, яхшироқ натижа кўрсатишини исташади.

Жамоанинг барча футболчиларидан мамнунман. Ҳар бир мавсумда жамоа қийинчиликларга дуч келади, бу оддий ҳолат. Биз ижобий фикрлашимиз даркор.

“Валенсия”га қарши баҳсда яхши ўйин кўрсатдик, олдинда “Леванте”га қарши майдонга тушамиз ва жамоамиз янада баландроқ чўққиларни эришишга хоҳиши борлигини кўрсатиб беришимиз  керак, - дея Зиданинг сўзларини келтиради Goal.com нашри.

Минбар

Барча блоглар