Зидан: Роналду мендан ҳам кучлироқ

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зиданнинг фикрича, португалиялик ҳужумчи, 5 карра “Олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналду дунёдаги энг кучли футболчи.

“Роналдунинг статистикаси бир қаранг. У – дунёдаги жнг яхши футболчи. У қилган ишни ҳеч ким уддалай олмаяпти. Мен ундан ҳам яхшироқ бўлганман. Агар танлаш имкони бўлганида ўзимни танлардим.

Жиддий қилиб айтадиган бўлсам, Криштиану мендан ҳам яхшироқ. Аммо менинг фаолиятим ҳам ёмон ўтмаган”, – деди Зидан.