Зиданнинг агенти унинг Англияга бормаслигини айтди
Ads

Зинедин Зиданнинг агенти Алан Мильяччо мижозининг Англия клубларида ишламаслигини айтди. Бу ҳақда Journal du Dimanche нашри хабар бермоқда.

- Зидан АПЛнинг бирор бир жамоасини бошқаради деб ўйламайман. Англия футболи унинг услубига мос келмайди. Биз вариантларни муҳокама қилдик ва у Англияга кўчиб ўтишни истамади. Зидан дам олмоқда ва ёзгача ишлашни истамайди, - деди агент.