Зиданнинг ўғли муваффақиятли операция қилинди

“Реал” дарвозабони Лука Зидан муваффақиятли операцияни бошдан ўтказди, дея хабар беради Marca нашри. 19 ёшли француз футболчиси мадридликлар устози Зинедин Зиданнинг ўғли ҳисобланади​. Унинг қачон тўлиқ сафга қайтиши ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Лука Зидан бу мавмум “Реал”нинг иккинчи жамоаси сафида 5 ўйинда майдонга тушиб, 6 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!