Зиданнинг ўғли Португалия чемпионатида ажойиб гол урди (видео)
Ads

"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ўғли Энцо Зидан Португалия чемпионати 2-туридан ўрин олган "Авеш" ҳамда "Риу Аве" клублари ўртасидаги баҳсда ажойиб гол муаллифига айланди.

Таъкидлаш керакки, Энцо жамоаси 5:0 ҳисобида имкониятни бой бераётган бир пайтда катта саҳнага чиқди ва чиройли ҳаракатлари билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли франциялик футболчи “Авеш” сафига жорий ёзги трансферлар даврида эркин агент сифатида келиб қўшилди ва клуб билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Минбар

Барча блоглар