Зиданнинг ўғли "Реал"нинг бош жамоасида дебют қилди

Афсонавий футболчи, айни дамда эса мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Зинедин Зиданнинг ўғли, дарвозабон Лука Зидан “қироллик клуби”нинг бош жамоасида дебют учрашувини ўтказди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра кичкина Зидан МЛС юлдузларига (1:1) қарши бўлиб ўтган баҳснинг 72-дақиқасида мадридликлар голкипери Рубен Яньеснинг ўрнига майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Лука Зидан янги мавсумда “Реал”нинг Кейлор Навас ва Кико Касильялардан сўнг 3-дарвозабони сифатида фаолият олиб бориши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!