Зинченко хотинига зўр совға юборди (ФОТО)

"Манчестер Сити" клуби ва Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Зинченко хотини Владага Испания терма жамоаси сардори Серхио Рамоснинг футболкасини совға қилди.

“Рамоснинг футболкасидан кўра, уйга 3 очко юборганим яхшироқ эди. Ўйиндан сўнг, у билан ўзаро футболка алмашдик. Ундан менинг либосим керакми?, - деб сўрадим, у олди”, - дейди Зинченко.

Александр Зинченко ва Влада Седан жорий йилнинг 12 март куни Буюк Британиядаги Украина элчихонасида никоҳдан ўтган.

Украина терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигасининг 2-турида сафарда Испанияга 4:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)