Зинедин Зидан: Роналду “Реал”да қолади. Тамом!
Ads

 

Испаниянинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа етакчиси Криштиану Роналду борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Испания нашрлари хабар бермоқда.

- Роналду таътил олган. У дам олмоқда. Биз Роналдунинг қачон таътилдан қайтишини кутиб турибмиз. У хордиқ олишга ҳақли. Қолаверса у “Реал”да қолади. Нуқта, - дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ойдан бери португалиялик футболчи “қироллик клуби”ни тарк этиши ҳақида хабарлар тинмаяпти.