Златан бошқа сайёраданми?!

Швед баландпарвоз сўзлари билан барчани ўзига қаратишга ўрганиб қолган. Шунга қарамай, ўзини бундай тутиши ҳеч кимни ҳайрон қолдирмайди. Сабаби, Ибра майдондаги ҳаракатлари билан сўзларини исботлашга одатланган. 39 ёшни «уриб» қўйган қаҳрамонимиз ўз голлари сонини 500 дан ошириб олди. Айни дамда, А сериянинг 12 та ўйинида 14 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалади. Бу голлар «россонерилар»ни чемпионлик курашида қолишини таъминлаб турибди.

Унинг узоқ давом этган фаолияти ҳақида гап кетар экан, биринчи навбатда «Манчестер Юнайтед» либосида ёдга олиш лозим.

2017 йилда футболчи «қизил иблислар» сафида оғир жароҳат олди. Мутахассислар уни тез орада бутсаларини михга илиб юбориши ҳақида фикр билдиришни бошлади.

kfookforekfo

Аслида, бундай жароҳатлар 25-28 ёшдаги футболчиларни ҳам спортдан кетишга мажбур қилади. Ибраҳимовичнинг МЛСга йўл олгани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, мухлислар шведнинг Европага қайтмаслигига 100 фоиз ишонч ҳосил қилди. Режа бўйича, у бир мавсумдан сўнг тантанали равишда футболдан кетиши керак эди. Океан ортидаги 2 йил Ибраҳимовични янада кучлироқ бўлишига сабаб бўлди. АҚШда киритилган 53 та гол Златанни Европада ҳали айтилмаган сўзлари мавжуд эканлигидан далолат эди.

ekrgoerkogr

Қаҳрамонимиз Европага қайтишга қарор қилди. «Россонерилар» ҳужумчига бегона эмас. 2011 йилда у «Милан»га чемпионликни қўлга киритишда ёрдам бериб юборгани ёдимизда. Швед қайтиб келганда эса аввалги «Милан»дан асар ҳам қолмаган эди. Жамоа қарзга ботган, таркибда номдор футболчилар йўқ, ўртача мураббий ва янги раҳбарлар.

У Италияга мавсум ўртасида кўчиб ўтди. Бой тарихга эга «қизил-қоралар» бу пайтда турнир жадвалининг иккинчи ярмида бораётган эди. У келганидан сўнг, 16 ўйинда 10 бора рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Милан»ни А серияни 6-поғонада якунлашига ҳисса қўшди. Омадсиз  старт олган мавсум шведнинг трансфери туфайли еврокубок йўлланмаси билан якунланди.

Мусобақа сўнггида, Ибра агар аввалроқ келганида жамоа чемпионликни нишонлаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Юқорида айтилганидек,  унинг баландпарвоз сўзларида ҳақиқат мавжуд. Бу мавсумда Ибра етакчилик қилаётган «Милан» чемпионликни қўлга киритиш учун барча имкониятларга эга.

Златан йиллар ўтгани сари соф ҳужумчига айланиб бормоқда. У жароҳат сабабли ўйинларни ўтказиб юборди, аммо 14 гол билан А серия тўпурарлар пойгасидан чиқиб кетмади. Ундан олдинда Ромелу Лукаку ва Криштиану Роналду бор холос. Агар гол киритиш учун сарфланган вақтни инобатга олсак, Ибра нафақат Италияда, балки бутун Европада пешқадамлардан бири. У ҳар бир ўйинда ўртача бир яримта гол урмоқда. Соддароқ қилиб айтганда, унга гол киритиш учун ҳар бир ўйинда ўртача 69 дақиқа кифоя. Бу статистика борасида Луис Суаресдан анча илгарилаб кетган. Уругвайлик ҳужумчи ўртача гол киритиш учун 90 дақиқа сарфламоқда.

ergkeorkgoerkg

Бу борада Ибра фақат Роберт Левандовскидан орқада холос. Йўлланган зарбаларнинг эффекти борасида ҳам Златан сайёрамизнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири саналади. Унинг дарвозага йўллаган зарбаларининг 24,56 фоизи голга айланади. Бу борада етакчиликни 30 фоизлик сермаҳсуллик билан Сон Хёнг Мин ва Роберт Левандовскилар эгаллаб турибди.

Қаҳрамонимиз А серияда тўп сурган энг ёши катта футболчилар орасида 5 поғонани забт этган. Бу борадаги мутлақ рекорд афсонавий Итало Россига тегишли. Ҳужумчи 1951 йилнинг 8 апрель санасида 52 ёшда (11 ой-у 3 кунлик) яшил майдонда тўп сурган. Агар янги асрдаги футболчиларга эътибор қаратсак, Ибра Франческо Тотти ва Серджо Пеллиселарга етиб олиш арафасида.

Кучли бешликдаги энг қария ҳужумчилар ҳақида сўз борса, Ибра «Элче»даги Нинодан ортда қолмоқда холос. Испаниялик форвард 40 ёшда ҳам «Ла Лига»нинг 10 та учрашувида иштирок этди. Златандан кейинги ўринларда Хоакин, Горан Пандев, Родриго Паласио, Хорхе Молина, Фабио Квальярелла ҳамда Франк Риберилар бормоқда.

Хўш, ҳужумчининг бу қадар узоқ ва сермаҳсул фаолият олиб боришининг сабаби нимада? Бу саволга тажрибали футбол эксперти Гилем Балаге қуйидагича жавоб беради:

«У фақат мева ва сабзавотларни истеъмол қилади. Гўштни ўзи учун керакли жойини танлаб олади. Питца фақат байрамлардагина дастурхонга тортилади. Унинг рационида шакар умуман йўқ. қўшимчасига, тхэквондо билан ҳозиргача шуғулланади. Энг муҳими, у ҳали-ҳамон саҳнада бўлишдан лаззат олмоқда. Футбол унинг ҳаёти. Шу боис, саҳнадаги умри узоқ бўлиши учун Златан қўлидан келган барча ишни амалга оширади. Шу омил уни йиллар ўтсада ўйин даражаси тушиб кетмаслигини таъминлаб турибди».

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)