Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)
Ads

Хоҳлаган услубда, хоҳлаганича гол ура оладиган Златан Ибрагимович футбол тарихида ўз номини қолдиришга улгурди.

Биз Швециялик футболчи томонидан ўрнатилган рекордлар ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

Чемпионлар лигасида 6 та жамоа таркибида гол урган ягона футболчи

Златан Чемпионлар лигаси мусобақасида "Аякс", "Ювентус", "Интер", "Барселона", "Милан" ва ПСЖ жамоалари таркибида гол уришга муваффақ бўлган. Ибрагимовичдан бошқа ҳеч бир футболчи ушбу турнирда олтита клуб сафида гол ура олмаган.

Еврокубокларда 7 та жамоа таркибида гол урган ягона футболчи

Швециялик ҳужумчи ушбу мавсумда "Манчестер Юнайтед" жамоаси таркибида Европа лигаси мусобақасида ҳам гол урди. Шу тариқа, Ибра Еврокубокларда еттита клуб учун гол урган илк ва ҳозирча ягона ўйинчига айланди.

Барча дақиқаларда гол урган футболчи

Ибрагимович "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан биргаликда ўйиннинг 1-90 дақиқалари оралиғида, барча дақиқаларда ўз номини таблога ёздириб қўйган.

Давоми Фурқат Юсупов блогида