Златко Далич: Модрич - менинг майдондаги ёрдамчим
Ads

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич “Йилнинг энг яхши футболчиси” деб топилган шогирди Лука Модрич ҳақида тўхталиб ўтди.

“Модрич – сардор ва жамоамнинг энг зўр ўйинчиси. У менинг майдондаги ёрдамчим. У дунёнинг энг яхши футболчиси ва у бу совринни ҳақли равишда қўлга киритди”, - дейди тажрибали мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Модрич бу йил "Реал" билан Чемпионлар лигасида зафар қучди ва Хорватия терма жамоасини ЖЧ-2018 финалига қадар етаклай олди.

Минбар

Барча блоглар