Зола: Эден дунёдаги энг яхши футболчилардан бири

“Челси” жамоаси мураббийи Жанфранко Зола “Ливерпуль”га қарши кечган Англия лига Кубоги 3-босқичидан ўрин олган баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Италиялик мутахассис Эден Азарнинг ўйини ҳақида тўхтади.

Лондонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган учрашувда бельгиялик ярим ҳимоячи жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.

“Эден нафақат Европада, балки дунёдаги энг яхши футболчилардан бири. Бунга шубҳа йўқ. Бугун у томондан киритилган гол бунинг яққол далили. У кундан кунга кучайиб бормоқда. Азар нафақат керакли вақтда ёрдам беради, балки буни чиройли амалга ошилади”, – деди Зола.