Жаҳон сериясида 5 нафар паралимпиячиларимиз 9 та рекордни янгилашди

Жорий йилнинг 7-11 июл кунлари Германиянинг Берлин шахрида паралимпиянинг сузиш спорт тури бўйича Жаҳон серияси туркумига кирувчи Халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 67та давлатдан 592та спортчи иштирок этиб, улар орасида 5 нафар Ўзбекистон паралимпия спортчилари ҳам совринли ўринлар учун куч синашдилар.

Ҳамюртларимиз ушбу нуфузли чемпионатда 2та олтин, 2та кумуш ва 6та бронза, жами 10та медални қўлга киритиб, 2 жахон ва 7та осиё рекордларини янгиладилар.

Жумладан:

Асланов Ислом
50 м. крол 00:23.42 -олтин, Осие рекорди
100 м крол 00:51.98 -олтин, Осие рекорди
50 м баттерфляй 00:24.92 -бронза, Осие рекорди
100 баттерфляй 00:56.15- бронза, Осие рекорди

Хорлин Дмитрий
800 м эркин 08:38,12 -кумуш, Жахон рекорди
200 м. комплекс 02:17.95 -бронза, Осие рекорди

Турсунхужаев Музаффар
200 м баттерфляй 02:17. 11-бронза, Осие рекорди
50 м крол 00:23.79 -бронза

Мусабеков Фирдавсбек
50 м брасс 00:29.60 -кумуш, Жахон рекорди
200 м брасс 02:30.29 -бронза, Осие рекорди

Ўзбекистон делегацияси 11 июн куни Тошкент вақти билан соат 20:45да Франкфурт-Тошкент йўналиши бўйича учиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!