Синхрон сузувчилар тақдирланди (фото)

  Пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича бўлиб ўтаётган IX Осиё чемпионати баҳслари ниҳоясига етиб бормоқда. Кеча синхрон сузувчилар дуэт йўналиши бўйича тақдирландилар. Улар орасида ҳамюртларимиз ҳам борлиги кишини қувонтиради.

12 ва ундан кичик ёшдагилар ўртасида ўтган чиқишларда Виктория Нуштаева ва Рисолат Зоирова кумуш медаль билан тақдирланди.

13-15 ёшдагилар баҳсларида Диана Онкес, Нафиса Шомирзаева дуэти бронза медалига лойиқ деб топилди.

16-18 ёшли қизлар ўртасида Анна Елтишева, Анастасия Морозова ҳам бронза медалига эга бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!