Хабарингиз бор, 25 ноябрь ­– 5 декабрь кунлари Америка Қўшма Штатларининг Анахайм шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилди.

Ушбу мусобақада ҳамюртларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда, умумжамоа 54 та мамлакат вакиллари орасида Эрон ва Корея Республикаси терма жамоаларидан сўнг фахрли учинчи ўринни банд этишди.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, Ўзбекистон оғир атлетикаси тарихида илк маробата бундай натижани қайд этган вакилларимиз 8 декабрь куни пойтахтимизга келиб қўнишади.

Маълумот ўрнида,Жаҳон чемпионатида иштирок этган ҳамюртларимиздан Достон Ёқубов олтин, Фарҳод Собиров кумуш,  Иван Ефремов 1 та кумуш ва бронза медални вўлга киритган бўлса, ёш полвонларимиздан Адҳамжон Эргашев бронза медалини ўз номига расмийлаштирган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98