Урганч шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Ёшлар ўртасидаги беллашувларда -69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Адҳамжон Эргашев иккикураш натижасига кўра совриндорлар қаторидан жой олди.

Ҳамюртимиз даст кўтаришда 131кг. оғирликни ўзига бўйсундириб, бу борада энг яхши натижага сазовор бўлди ва олтин медали билан тақдирланди. Силтаб кўтаришда эса Адҳамжон 167 кг. тош кўтара олди. Ушбу натижаси билан у иккинчи ўринга лойиқ кўрилди. Якунда, умумий ҳисобда 298 кг. натижа кўрсатган Адҳамжон Эргашев, иккураш натижасига кўра Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибига айланди.

Эътиборлиси, у биринчи ўринни қўлга киритган вьетнамлик Куанг Тронг Нгуендан бор йўғи 1 килограммга ортда қолди. Учинчи ўрин ва бронза медали эса иккикураш натижаларига кўра 275 кг. тош кўтарган бошқа бир вьетнамлик полвон Ван Хью Нгуенга насиб қилди. Ушбу вазн тоифасида иштирок этган яна бир вакилимиз Ҳакимжон Шамсиддинов ҳам бронза медалини қўлга киритган рақиби билан тенг натижа қайд эта олганди. Бироқ, қоидаларга кўра, бундай ҳолатда вазни нисбатан камроқ бўлган спортчи юқори ўринга чиқади.

Бу иккикураш якунларига кўра терма жамоамизнинг Осиё чемпионатидаги учинчи медали бўлди. Бунгача қизлар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда Нигора Абдуллаева олтин, Зуҳра Отажонова эса кумуш медалга сазовор бўлганди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98