Оғир атлетика бўйича Россия, Қозоғистон каби терма жамоалар Токио Олимпиадасига 2 нафар спортчи олиб кетиши мумкин холос

Халқаро оғир атлетика федерацияси Токио Олимпиадасида иштирок этадиган айрим терма жамоаларнинг квотасини қисқартирди. Унга кўра, Россия, Қозоғистон, Арманистон, Беларусь, Озарбайжон каби терма жамоа вакиллари Токио Олимпиадасига максимум 2 нафар спортчиси (фақат бир аёл ва бир эркак) билан иштирок этиши мумкин. Бу ҳақида "Reuters" ахборот агентлиги хабар бермоқа. 

Бунга сабаб сифатида ушбу терма жамоаларда Пекин Олимпиадасидан бошлаб шу пайтгача бўлган давр мобайнида 20 дан зиёр ижобий допинг таҳлиллари аниқланган. Бу кўрсаткич Токио Олимпиадасигача қайси терма жамоаларда 20 га етса, уларни ҳам шундай чеклов кутмоқда. 10-19 та ижобий допинг таҳлили аниқланган терма жамоалар 4 нафар спортчи (фақат 2 аёл ва 2 эркак) билан қатнаша оладилар холос. Айни пайтда бу тоифага Эрон, Ҳиндистон, Болгария каби терма жамоалар қўшилиб бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!