Мартен Фуркад масс-стартда ғалаба қозона олмади

Бир неча дақиқа аввал Финляндиянинг Контиолахти шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубоги навбатдаги босқич доирасидан ўрин олган эркаклар ўртасидаги масс-старт пойгаси якунига етди. 

Қизиқарли ўтган беллашувда австриялик Юлиан Эберхард ғалаба қозонди. Эберхард гарчи ўқ отишда иккита хатога йўл қўйган бўлса ҳам асосий рақиби франциялик Мартен Фуркадни 6,9 сонияга ортда қолдира олди. Россиялик Антон Шипулин марра сизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди. 

Биатлон. Масс-старт, эркаклар

 

1  Юлиан Эберхард 38.04,8 (0+0+1+1)
2  Мартен Фуркад 00.06,9 (2+0+0+0)
3  Антон Шипулин 00.19,3 (0+1+0+0)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!