Адлия вазирлиги 2018 йил 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Хоккей федерациясини давлат рўйхатидан ўтказди.

Мазкур ташкилотнинг асосий вазифаси хоккей бўйича спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, хоккей бўйича Ўзбекистон спорт терма жамоаларини тузиш ва тайёрлашда иштирок этиш, уларни халқаро спорт мусобақаларида қатнашишга тайёрлаш бўйича тадбирларни таъминлашга кўмаклашиш билан шуғулланади.

Шунингдек, юртимизда хоккейни ривожлантириш, тарғиб қилиш ва оммавийлаштириш, шунингдек, шахсни ҳар томонлама ва уйғун камол топтиришда унинг ролини кучайтириш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиш ҳам ташкилот муҳим вазифаларидан ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Хоккей федерацияси раҳбари этиб Бахтиёр Шуҳратович Фозилов тайинланган. Адлия вазирлигининг “Next” савдо комплексида жойлашган Муз саройи федерациянинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бўйича табдирда расмий гувоҳнома топширилди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98