Биатлончилар Оберхофдан кетишди

Германиянинг Оберхоф шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубоги баҳсларининг тўртинчи босқичи якунланди.

Мусобақанинг сўнгги пойгасида эркаклар ва аёллар ўртасида эстафета баҳслари ўтказилди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Франция терма жамоаси биринчи бўлиб маррага етиб келди. Улардан 32.4 сония ортда қолган германиялик қизлар шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Кучли учликни Швеция термаси якунлади.

Эркаклар ўртасида эса Швеция биринчи, Италия иккинчи ҳамда Норвегия учинчи ўриндан жой олди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!