Миша қисқа дастурни якунлади

Хабар берганимиздек, айни кунларда Хитой Таипейида фигурали учиш бўйича 4 қитъа чемпионати беллашувлари давом этмоқда. Бугун эркаклар қисқа дастурда ўз чиқишлари билан барчанинг диққат-марказида бўлишди. 

Кучлилар қаторида эътироф этилаётган ҳамюртимиз Миша Ге ўзи тайёрлаган дастурни кўнгилгадигек якунлади. Ҳакамлар унинг ижросига 82,27 балл беришди. Бу эса бугун иштирок этган 30 иштирокчи орасида сакказинчи кўрсаткич бўлиб турибди. Эркин дастур 27 январь куни ўтказилиши режалаштирилган. 

4 қитъа чемпионати. Хитой Таипейи. 

Эркаклар, қисқа дастур. 

1. Шома Уно (Япония) – 100,49
2. Цзинь Боян (Хитой) – 100,17
3. Кейдзи Танака (Япония) – 90,68
4. Джейсон Браун (АҚШ) – 89,78
5. Хань Янь (Хитой) – 84,74
6. Макс Аарон (АҚШ) – 84,15
7. Нам Нгуен (Канада) – 84,09
8. Миша Ге (Ўзбекистон) – 82,27 ...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!