Биатлон бўйича Норвегия терма жамоаси (эркаклар) мураббийлар штаби яна бир неча кундан сўнг старт оладиган навбатдаги қишки Олимпиадада иштирок этадиган таркибни эълон қилди. Регламентга мувофиқ белгиланган 6 квотада айни дамда ушбу терма жамоанинг энг кучли спортчиларини кўришимиз мумкин. 

Спринт пойгасида Йоханнес Бо, Тарьей Бо, Эмиль Хегле Свенсен ва Эрленд Бьонтегорд иштирок этишади. Индивидуал пойгада эса Бьонтегарднинг ўрнини Ларс Хельге Биркеланд эгаллайди. 

Эслатиб ўтамиз, Руполдингдаги жаҳон кубоги босқичи якуни бўйича афсонавий биатлончи Уле-Эйнер Бьёрндален ички рақобатда мағлуб бўлиб, мураббийларининг ишончини қозона олмаган эди. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98