Хабарингиз бор, Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсум гуруҳ босқичи учрашувларига якун ясалиб, чорак финалга йўл олган барча жамоа номи маълум бўлди.

Гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида Ҳиндистоннинг “Indian Tigers” жамоаси Хитойнинг “China Dragons” боксчилари билан куч синашиб, 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва сафардан қимматли бир очко билан қайтди. Айнан шу натижа ҳиндларнинг очколари сонини 8 тага етказиб олишига ва кейинги босқичга чиқишига замин яратди.

Чорак финалга йўл олган жамоалар орасида “British Lionhearts” (Буюк Британия) энг яхши натижани қўлга киритди. Инглиз жамоасининг гуруҳдаги рақиби “France Fighting Roosters” (Франция) энг яхши натижа қайд этган иккинчи жамоа бўлди. Шунингдек, ушбу рўйхатдан “Astana Arlans” (Қозоғистон), “Cuba Domadores” (Куба), “Patriot Boxing Team” (Россия), “Uzbek Tigers” (Ўзбекистон), “Indian Tigers” (Ҳиндистон) ва “Italian Thunder” (Италия) жамоалари ўрин олган.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, бугун мусобақанинг чорак финал учрашувларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98