Бир неча кун аввал мамлакатимизда ўтказилган Осиё чемпионатида шиддатли жанглари билан ўзбекистонлик бокс ихлосмандларининг кўнглидан жой эгаллаган ҳамюртимиз Исроил Мадримов Жаҳон Бокс Серияларидаги (World Series of Boxing) ғалабали юришини давом эттирди.

Жаҳон Бокс Сериялари (World Series of Boxing) чорак финал баҳсида "Uzbek Tigers" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Исроил Мадримов 75 кг вазн тоифасида Куба давлатидан ташриф буюрган "Cuba Domadores" вакили Олимпиада ҳамда Жаҳон чемпиони Арлен Лопезга қарши рингга чиқди.

Боксчимизнинг яққол устунлиги остида ўтган ушбу тўқнашувда кутилганидек Осиё чемпиони Исроил Мадримов ғалабани қўлга киритди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98