Шаҳобиддин Зоиров Рио-2016 совриндорини мағлуб қилди

Термиз шаҳрида мезбонлик қилаётган WSB VIII мавсум 5-тур жанглари давом этмоқда. “Uzbek Tigers” ва “Caciques Venesuela” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг тўқнашувида 56 кг вазн тоифасида боксчилар ўзаро куч синашди.

Ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров (3-0) турнирнинг тажрибали боксчиларидан бири Йоэл Финолга (8-4-0) қарши рингга кўтарилди.

Жанг тенг курашлар остида ўтди. Боксчилар галма-гал устунлик қилишди. Жанг якунида ҳакамлар қарорига кўра, ҳамюртимиз зафар қучди.

Эслатиб ўтамиз, Финол Рио Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган.

“Uzbek Tigers” vs “Caciques Venesuela” – 2 : 0. LIVE

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!