Бокс бўйича “Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсум 5-6-турларини Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида Венесуэланинг “Venesuela Caciques” жамоаси Билан куч синашади.

Бугун мазкур жанглар олдидан ўтказилган матбуот анжуманида “Uzbek Tigers” устози бўлажак жанглар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Жанглар Сурхон элида ўтаётганидан хурсандман. Келажакда янада кўплаб жанглар ташкил қилишга ҳаракат қиламиз. Юқори савияда жангларни ўтказиш катта масъулият талаб қилади. Ташкилотчилар билан бирга Сурхондарё вилояти бокс федерацияси  раҳбариятига алоҳида миннатдорлик билдираман. Бизни қўллаб-қувватланглар. Шу билан бирга рақибларга омад. Кучлилар ғалаба қозонсин.

- Жамоамиз алоҳида тайёргарлик кўрдик. Ҳар доимгидек. Гуруҳдан чиқишимиз деярли ҳал ва бунга ишонаман, бироқ иккинчи ўрин билан. Умуман бошқа жамоаларимизга қараганда бизнинг имкониятларимиз яхши.

Эслатиб ўтамиз, С1 гуруҳи боксилари иштирокида жанглар 7 апрел куни 19:00да старт олса, 22:00да С2 гуруҳи аъзолари баҳсларга киришади.

> Таркиблар билан танишинг

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98